Хизматлар

Фойдали маълумотлар

Солиқ

•          Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган корхоналар ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этилади.

Белгиланган солиқ имтиёзлари тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар миқдорига қараб берилади:

•          300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача — 3 йил муддатга;

•          3 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 10 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга;

•          10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга.

Алоҳида солиқлар бўйича имтиёзлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига татбиқ этилмайди. Бу чеклов туризм ва чиқиндилар билан боғлиқ соҳасида корхоналарга тааллуқли эмас.

Норматив ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3594-сон Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 23-мартдаги “Aҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сонли Фармони билан 2021-йилнинг 1-июлидан бошлаб солиқ тўловчининг идентификасия рақами (СТИР) бериш бекор қилинди.

Ҳозирда солиқ органларида солиқ тўловчилар ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификасия рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 13 октябрдаги 823-сон қарорига асосан (https://lex.uz/docs/3984545#3997238) ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб 1 иш соати мобайнида ҚР-кодли (матрик штрихли код) солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ариза берувчига (ЙИДХП ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали мурожаат этган тақдирда) электрон тарзда юборади. Яъни хизмат автоматик тарзда кўрсатилади.

Ҳаммасини кўрсатиш
my.soliq.uz

my.soliq.uz – Юридик ва жисмоний шахслар учун солиққа тортиш ва молиявий масалаларга оид турли электрон хизматларни тақдим этиш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган онлайн платформа.

my.soliq.uz вазифалари:

Солиқ тўловчини рўйхатдан ўтказиш: Фойдаланувчилар портал орқали солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтишлари ва солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) олишлари мумкин.

Солиқ декларацияси: Жисмоний шахслар ва корхоналар турли солиқ декларациясини, жумладан, даромад солиғи, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва бошқаларни электрон шаклда топширишлари мумкин.

Тўлов хизматлари: Давлат олдидаги солиқлар ва бошқа молиявий мажбуриятларни онлайн тўлаш имкониятини тақдим этади.

Солиқ маълумотлари: Фойдаланувчилар ўзларининг солиқ тарихи ва бошқа тегишли маълумотларга киришлари мумкин.

Солиқ калькуляторлари: платформа фойдаланувчиларга солиқ мажбуриятларини ҳисоблашда ёрдам бериш учун солиқ калькуляторларини тақдим этади.

Хабарномалар: Солиқ тўловчилар солиқ тўлаш муддатлари ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар тўғрисидаги янгиликлар ва билдиришномаларни олишлари мумкин.

Фойдаланиш имконияти: Платформа солиқ тўловчиларга интернетга уланган ҳар қандай жойдан ҳафтасига

7 кун давомида онлайн фойдаланиш ҳуқуқини бериш орқали солиқ мажбуриятларини бажаришни осонлаштириш учун мўлжалланган.

Ҳаммасини кўрсатиш
Тадбиркорлик

Масъулияти чекланган жамиятини рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачинингнг шахсини тасдиқловчи ҳужжат

Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг  1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Масъулияти чекланган жамияти 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/22525), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (
https://lex.uz/docs/3111347)

Акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда фо.бирдарча.уз сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат

Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Акциядорлик жамиятини 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этган аризаси асосида амалга оширилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Муҳр ва штамплар (агар мавжуд бўлса);

Барча лицензиялар (рухсатномалар)нинг асл нусхалари (агар мавжуд бўлса);

Агар мавжуд бўлса, асосий ҳисобварағи ёпилганлиги тўғрисидаги тижорат банкининг маълумотномаси.

Рўйхатдан ўтказувчи орган фаолиятни ихтиёрий тўхтатиш тўғрисида ариза тушганидан сўнг бир иш куни ичида тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига Тизим орқали унинг солиқлар ва йиғимлар бўйича қарзи йўқлигини, шунингдек, тижорат банкида ҳисобварақ очмаганлигини (ҳисобварақ очилмаган деб кўрсатилган бўлса) тасдиқлаш учун сўровнома юборади. Бунда давлат солиқ хизмати органи сўровнома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида Тизим орқали рўйхатдан ўтказувчи органга хабарнома юборади.

Рўйхатдан ўтказган орган ҳужжатлар тушганидан кейин бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритади.

Рўйхатдан ўтказувчи органнинг тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувни давлат реестрига киритиш ҳақидаги қарори қабул қилингандан сўнг бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахсга (вакилига) берилади ёки почта орқали жўнатилади.

Тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув давлат реестрига киритилгандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган уч иш кунида:

Давлат солиқ хизмати органини тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахс фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида Тизим орқали хабардор қилади;

Фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъекти ― жисмоний шахснинг муҳр ва штампларини (агар мавжуд бўлса) йўқ қилади;

Лицензия ва рухсатномаларни (агар мавжуд бўлса) уларни берган органларга юборади.

Тадбиркорлик субъекти сифатида фаолиятининг тўхтатилиши жисмоний шахсни кредиторлар олдидаги унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятларидан озод қилмайди.

Ҳаммасини кўрсатиш