Портал ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида, шу жумладан, «бир дарча» тамоилида фаолият кўрсатади.

Ягона портал орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 728-сонли қарорида келтирилган  Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида низомига мувофиқ рўйхатдан ўтиш ва авторизация қилиш жараёнларидан ўтган фойдаланувчилар учун амалга оширилади.

Ягона портал мақсад ва вазифалари:

Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

Ягона порталнинг асосий вазифалари;

·фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун имконият бериш;

·фойдаланувчиларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳалар билан интеграциялаш;

·фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;

·давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш;

·«Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш ва давлат бошқарувига замонавий ахборот технологияларини жорий этишда кўмаклашиш.

Ягона портал замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш асосида интерактив давлат хизматлари олишда фойдаланувчиларнинг шарт-шароитларини ривожлантириш ва имкониятларини кенгайтириш учун мўлжалланган.

Ягона портал орқали интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш

Ягона портал, фойдаланувчиларга давлат органлари томонидан кўрсатиладиган бир томонлама, икки томонлама ва транзакцион шаклдаги интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини беради.

Интерактив давлат хизматлари Йиғма реэстри (кейинги ўринларда Йиғма реэстр деб аталади) 2013 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.

Йиғма реэстрга киритилган интерактив давлат хизматлари мажбурий тартибда Ягона портал орқали берилиши керак.

Ягона портални қўллаб-қувватлаш:

Ахборот таъминоти ва тузилмавий маъмуриятчилик – Компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш Маркази – УЗИНФОCОМ

Меъёрий ҳужжатлар базаси:

«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 728-сонли қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 декабрьдаги «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 259 сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 181 сон қарори

Портал тест ҳолатида ишламоқда. Барча таклиф ва мулоҳазаларингизни ҳисобот шаклида юборишингизни сўраймиз.