Хизматлар

Фойдали маълумотлар

ФҲДЁ

Фуқаролик кодекси 19-модда 3-қисм. Фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Оила кодекси 226-модда. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин у яшаб турган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан кўриб чиқилади.

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги хулоса ички ишлар органлари томонидан ушбу шахс тегишлича текширувдан ўтказилгандан кейингина тузилиши мумкин.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришни рад этганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 27-моддаси биринчи қисми 4-банди нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;). Тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016-йил 14-ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг 160-банди: Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза ариза берувчи 16 ёшга тўлгач турар жойдаги ФҲДЙ органи томонидан кўриб чиқилади.

Агар 16 ёшга тўлган шахс паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат олгунга қадар фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш ҳақида ариза берса, у ҳолда аризага туғилганлик ҳақида гувоҳнома илова қилинади.

Қуйидаги ҳолатларда Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш мумкин:

 “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига биноан;

суднинг ҳал қилув қарори асосида;

агар фамилия ва исм эшитилишда ёқимсиз бўлса;

агар фамилия ва исм миллатига тўғри келмаса;

хоҳишга қараб никоҳгача бўлган фамилияга (никоҳда турган даврида ҳам, никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам) қайтишда;

оила учун умумий фамилияда бўлиш истаги пайдо бўлганда (агар никоҳ тузиш пайтида эр-хотин умумий фамилия қабул қилишмаган бўлса);

16 ёшга тўлган шахсга оталикни белгилашда кўриб чиқилади.

Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

1. ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

2. агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса — никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

3. агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;

4. ариза берувчининг паспортидан ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан кўчирма;

5. агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси;

6. 1 дона (3х4 ўлчамли) фотосурат.

Ўзгартиришлар киритилиши учун зарур бўлган далолатнома ёзувлари йўқолган тақдирда, фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ушбу ҳужжатлар тиклангандан кейин амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрда 387-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари”нинг  198-бандига биноан, такрорий гувоҳнома олишни хоҳловчи шахс далолатнома ёзувларини қайд этган ФҲДЁ органига бевосита ёки ўзи доимий яшаётган ёки вақтинча турган жойдаги ФҲДЁ органига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

• Никоҳ никоҳга кирмоқчи бўлганлар ариза берган кундан бошлаб бир ой ўтгач, никоҳга кираётган шахслардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.

• Махсус ҳолатларда, истисно тариқасида (агар ота-оналар ва турмуш қураётган ёшлар о ъзбекистон Республикасининг турли минтақаларида ёки ундан ташқарида яшаса) турмуш қураётган шахсларнинг илтимосига ва ота ёки онанинг ёзма аризасига кў ра, никоҳ ота-онанинг ёки улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Ҳаммасини кўрсатиш
Адлия

Мобайл-ID тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланиб, шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади.

Жисмоний ва юридик шахсларга «ягона дарча» тамойили бўйича, шу жумладан олис жойларга чиққан ҳолда давлат хизматлари кўрсатиш;

давлат хизматлари сервисининг юқори сифати, тезкорлиги, шаффофлиги, қулайлиги ва фойдаланиш имкониятини таъминлаш, мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларга йўл қўймаслик;

идоралараро ҳамкорликни, энг аввало, давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжат ва ахборотларни тезкорлик билан олишни таъминловчи электрон ҳамкорликни амалга ошириш;

давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали ахборот ва маслаҳат ёрдамларини тақдим этиш;

ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатишда қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилишини таъминлаш.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)dan Жисмоний шахслар учун электрон рақамли имзо олиш хизматидан фойдаланишингиз мумкин. 
Хизматдан фойдаланиш учун қўлланма

Ҳаммасини кўрсатиш