Хизматлар

Фойдали маълумотлар

Кадастр

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5984-сон Фармонига асосан бу қоида олиб ташланган.

Ижара тўғрисидаги Қонуннинг 8-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва ижара шартномасида ўзга шартлар кўзда тутилмаган бўлса, ижарачи ижарага олинган мол-мулкни, ер ва бошқа табиий ресурслардан ташқари, ижарага берувчининг рухсати билан иккиламчи ижарага топширишга ҳақлидир.

Бунда ижарага олувчи шартномага мувофиқ ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади.

Ҳаммасини кўрсатиш
Субсидия

Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЙИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

 

Зарур ҳолларда айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар томонидан ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига тақдим этилади.

 

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома асосида бериши мумкин.

 

Давлат хизматлари маркази ва ЙИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ва марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритиш тўловларсиз (бепул) амалга оширилади.

 

Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза йил давомида топширилиши мумкин.

 

Ариза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЙИДХП орқали анкета-аризада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.

 

ЙИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда, ариза берувчи анкета-аризага асосан зарур бўлган маълумотларни ўзи киритади.

 

Субсидия қуйидагича ажратилади:

 

а) квартираларни сотиб олиш учун:

 

бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун бошланғич бадал субсидиясининг ҳар йил учун қатъий белгиланган миқдорида ва биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади;

 

б) якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитларининг биринчи беш йил давомида фоизларини қоплаш учун — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2023 йилдаги ПФ-51-сон Фармони.

 

Фармонга мувофиқ, 2023 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори 2022 йилда белгиланган миқдорда сақлаб қолинади. Мазкур Фармон қабул қилингунига қадар субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномага эга бўлган шахсларга субсидиялар 2022 йилда амалда бўлган шартлар ва миқдорларда ажратилади.

Асос:. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2023 йилдаги ПФ-51-сон Фармони.

 

Фармонга мувофиқ, 2023 йил 1 майдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлигига «Халқпарвар» комиссияларининг ахборотига асосан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилади.

Ҳаммасини кўрсатиш