image

"Топилмалар" автоматлаштирилган қидирув тизими жорий этилади

04.11.2021

"Топилмалар" автоматлаштирилган қидирув тизими жорий этилади

Ички ишлар вазирлигига тегишли «топилмалар столи»ни тугатиш ҳамда йўқолган нарсаларни қабул қилиш функцияларини ДХАга ўтказиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши йўлга қўйилиши белгиланмоқда.

Йўқотилган ашёларни қидириш бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам қабул қилинади.

Шунингдек, 2022 йил 1 мартга қадар "Топилмалар" автоматлаштирилган қидирув тизими жорий этилади. Ушбу тизим ЙИДХП билан интеграция қилинади.

Барча янгиликлар

MyGov мобил иловасининг янги талқинида янги имкониятлар!

Ҳурматли фойдаланувчи, илованинг янгиланган 3.2.81 талқини фойдаланишга таклиф этилмоқда.

22.05.2024
my.gov.uz – «Йил бренди 2023» ғолиби!

my.gov.uz “Йил бренди 2023” танловида Ўзбекистон истеъмолчиларининг овоз бериш натижаларига кўра ғолиб бўлди.

21.05.2024
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин

09.05.2024
My.gov.uz порталидан ажойиб янгилик

Энди сиз энг талабгир бўлган “Руҳий касалликлар” ёки “Наркология” диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.

29.04.2024
Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024