ЯИДХП хизматлари: кўчмас мулк ҳақидаги маълумот

2017-12-04 10:00:00

Уй-жой мулкдорлари учун қуйидаги хизматлар киритилган:
- Тошкент шаҳри ҳудудида ўз уй-жойининг мавжудлиги/йўқлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш;
- Тошкент шаҳридаги мол-мулкка нисбатан хатлов/тақиқ борлиги тўғрисида маълумот бериш.

Юридик ва жисмоний шахслар ушбу хизматлардан фойдаланиш учун кадастр рақамини ва манзили ўз ичига олган шахсий кабинетдаги уй-жойлар тўғрисидаги маълумотларни тўлдиришлари керак. Малумотнома олиш учун сўров киритилган маълумотларга асосланган ҳолда автоматик тарзда амалга оширилади.

Ўз уй-жойининг мавжудлиги/йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун мурожаатчи Ягона интерактив давлат хизматлари порталида махсус шаклни тўлдиришлари зарур. Маълумотномани шакллантириш муддати уч иш кунини ўз ичига олади. Ушбу маълумотнома имтиёзли уй-жой, ипотека кредитлари ва бошқаларни олишда талаб этилади. 

Мулк бўйича хатлов ёки тақиқларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан тақдим этилади. Маълумотлар уч иш куни мобайнида бепул тақдим этилади.

Telegram каналида ЯИДХП янгиликларини кузатиб боринг!