image

My.gov.uz портали орқали 2 та янги давлат хизматлари ишга туширилди

04.03.2024

2024 йил 1 март санасидан бошлаб My.gov.uz порталида ёшларнинг IT-сертификат харажатларини қоплаш ва ўқув марказларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 та янги давлат хизмати ишга туширилди:

1) Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи IT-Парк резиденти бўлган компанияларга ишга жойлашган нодавлат ўқув марказларига субсидия ажратиш хизмати

Ушбу хизмат орқали битирувчиси IT хизматлар экспорт қилувчи компанияга ишга жойлашган ўқув марказларига БҲМнинг 75 бараваригача (25,5 млн сўмгача), ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача (35,7 млн сўмгача) бир марталик субсидия ажратилади.

Ариза бериш учун: https://my.gov.uz/uz/service/901

2) Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ариза юбориш хизмати

Мазкур хизмат орқали инглиз тили бўйича B2 ва ундан юқори даражага эга бўлган ёшларнинг профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатларни олиш ҳамда ўқиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Хизматдан фойдаланиш учун: https://my.gov.uz/oz/service/622

Мазкур хизматлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПҚ-51-сон қарорига мувофиқ йўлга қўйилди.

Барча янгиликлар

Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024
My.gov.uz имтиёзга эга шахсларга уларни даволаш учун сарфланган маблағ ва дори воситалари ҳақида онлайн маълумот беради

Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди

16.04.2024
Миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қандай қатнашса бўлади?

Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.

14.04.2024
Физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

2024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди

04.04.2024
Агро хизматлар соҳасида малака оширишни истайсизми?

Эндиликда жисмоний шахслар Агрохизматлар маркази (АКИС) ўқув курсларида малака оширишга my.gov.uz орқали онлайн ариза топшириши мумкин.

03.04.2024