image

Энди «права» учун имтиҳонлар автоматлаштирилган автодром ва хоналарда олинади

29.12.2021

Бундан буёғига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиш вақтида машғулотларга қатнашмаслик, ўқимаслик ўзингизга зарар бўлади. Чунки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сон қарорига мувофиқ, энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун топшириладиган назарий ва амалий имтиҳонлар тадбиркорлик субъектлари томонидан инсон омили чекланган ҳолда, автоматлаштирилган автодром ва имтиҳон олиш хоналарида ўтказилишини айтмоқда ЙҲХББ.

Хабарга кўра, мазкур автоматлашган тизим ҳайдовчиликка номзодларнинг ўқув муассасасига келиб кетиши, дарсларда ва машғулотларда қатнашиши, ички имтиҳонлардан ўтган ёки ўтмаганлигининг тўлиқ назоратини олиб бориб, якуний имтиҳонларга рухсат беради.

Натижада имтиҳонлардан ўтиш учун биргина имконият қолади — бу яхши ўқиш, йўл ҳаракати қоидаларини пухта ўзлаштириш ва автомототранспорт воситасини бошқаришни мукаммал ўрганиш.

ЙҲХББ, шунингдек, фуқароларни коррупцион йўллар орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ҳақида ўйлаш эндиликда иложсиз ва нотўғри қарор эканлиги бўйича ҳам огоҳлантирмоқда.

Маълумот ўрнида:

Ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув курсини тамомлаган фуқаролар ўз ҳужжатларини ҳудудий рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига юбориш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этилган “Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонга ариза топшириш” хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Барча янгиликлар

MyGov мобил иловасининг янги талқинида янги имкониятлар!

Ҳурматли фойдаланувчи, илованинг янгиланган 3.2.81 талқини фойдаланишга таклиф этилмоқда.

22.05.2024
my.gov.uz – «Йил бренди 2023» ғолиби!

my.gov.uz “Йил бренди 2023” танловида Ўзбекистон истеъмолчиларининг овоз бериш натижаларига кўра ғолиб бўлди.

21.05.2024
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин

09.05.2024
My.gov.uz порталидан ажойиб янгилик

Энди сиз энг талабгир бўлган “Руҳий касалликлар” ёки “Наркология” диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.

29.04.2024
Ўзини ўзи банд қилган шахс пенсияга чиқа оладими?

Президент қарорига кўра (ПҚ-4742) фуқаролар белгиланган 101 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баробари (340 минг сўм)да ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йиллик иш стажи ҳисобланади.

24.04.2024