image

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этиш “My2.gov.uz”га ўтмоқда

13.11.2017

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқини (“My2.gov.uz”)да юридик шахслар учун ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этишга хизмат қилувчи Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот (ТСОЯЭА)тизимида интерактив хизмати ишга тушди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мазкур хизмат фақатгина Ягона порталнинг янги шакли орқали кўрсатилади.

Ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этиш тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда шартнома бўйича маълумотлар файлини юклаб олиш йўли билан мустақил амалга оширилади.

Жараён Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади.

Ҳозирга вақтга келиб Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқинига ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этиш бўйича 706 мингдан ортиқ ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 370 мингдан зиёди тизимга киритилди.

ТСОЯЭА тизимида ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этиш хизматидан қандай фойдаланиш мумкин?

  1. Дастлаб id.gov.uz тизимида жисмоний шахс сифатида рўйхатдан ўтинг, сўнгра “Фойдаланувчи кабинети”да юридик шахсни қўшиб қўйинг!
  2. id.gov.uz тизимида рўйхатдан ўтганингиздан сўнг “My2.gov.uz”га юридик шахс сифатида киринг!
  3. Хизматлар гуруҳидан “Божхона” хизматини танланг!

Telegram каналида ЯИДХП янгиликларини кузатиб боринг! 

Барча янгиликлар

My.gov.uz имтиёзга эга шахсларга уларни даволаш учун сарфланган маблағ ва дори воситалари ҳақида онлайн маълумот беради

Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди

16.04.2024
Миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қандай қатнашса бўлади?

Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.

14.04.2024
Физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

2024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди

04.04.2024
Агро хизматлар соҳасида малака оширишни истайсизми?

Эндиликда жисмоний шахслар Агрохизматлар маркази (АКИС) ўқув курсларида малака оширишга my.gov.uz орқали онлайн ариза топшириши мумкин.

03.04.2024
My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилмоқда!

Жорий йилнинг 21-24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

15.03.2024