image

Давлат божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган айрим хизматлар ўчирилди!

08.06.2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолияти сохасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб- таомилларини янада қискартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5409-сон хамда 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5414-сон фармонлари билан божхона органлари томонидан кўрсатиладиган айрим турдаги рухсат бериш тартиб-тамойилларини назарда тутувчи хизматлар бекор килиниши белгиланган.

Юкоридагилардан келиб чиқиб, Ягона интерактив давлат хизматлари портали оркали электрон тарзда Давлат божхона қўмитаси томонидан курсатилаётган қуйидаги хизматларнинг кўрсатилиши тўхтатилишини маълум қиламиз:

  1. Божхона брокери сифатида фаолият олиб боришга рухсатнома олиш учун электрон ариза такдим этиш;
  2. Юкларни вақтинча олиб кириш (чиқиш)га рухсат олиш учун электрон ариза тақдим этиш;
  3. Реимпорт божхона режими остида товарларни жойлаштиришга рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш;
  4. Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харакатланиш йуналишларини ўзгартиришга рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш;
  5. Реэкспорт режимига рухсат олиш учун электрон ариза такдим этиш;
  6. Божхона ҳудудида қайта ишлаш режими остида товарларни жойлаштириш ёки божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш ҳақида рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш.

Барча янгиликлар

My.gov.uz имтиёзга эга шахсларга уларни даволаш учун сарфланган маблағ ва дори воситалари ҳақида онлайн маълумот беради

Ягона порталда Давлат тиббий суғурта жамғармаси фаолиятига оид янги хизмат ишга туширилди

16.04.2024
Миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қандай қатнашса бўлади?

Бунинг учун сизга my.gov.uz ёрдам беради. Бош саҳифадан “Таълим” бўлимига ўтиб, “Умумтаълим фанлари даражасини аниқлаш” хизматини танланг ва имтиҳонда қатнашиш учун ариза топширинг.

14.04.2024
Физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

2024 йил 7 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтадиган физика ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун талабгорларга рухсатномалар юборилди

04.04.2024
Агро хизматлар соҳасида малака оширишни истайсизми?

Эндиликда жисмоний шахслар Агрохизматлар маркази (АКИС) ўқув курсларида малака оширишга my.gov.uz орқали онлайн ариза топшириши мумкин.

03.04.2024
My.gov.uz портали сервер қурилмалари кўчирилмоқда!

Жорий йилнинг 21-24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) сервер қурилмаларини Рақамли ҳукумат марказининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига кўчириш бўйича ташкилий-техник ишлар амалга оширилади.

15.03.2024