Хизмат: Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли контракт (шартномалар) маълумотларини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш

Тасдиқламоқ
Маълумотлар йўқ

Хизмат тавсифи

Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли контракт (шартномалар) маълумотларини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш.

Боғланиш

Ўзбекистон Республикаси, 100003, Тошкент ш., И.Каримов шох к-си, 3

Телефонлар:

(+99871) 120-76-59, (+99871) 120-76-30, 120-76-15 (ич.рақ 28-30), (+99871) 120-76-39, (+99871) 120-76-10, (+99871) 120-76-00.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

Ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотлар, тадбиркорлик субектлари томонидан контрактга тегишли маълумотлар асосида “E-Kontrakt” махсус бепул дастурий таъминотлар ёрдамида шакллантирилган ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан берилган Электрон Рақамли Имзо билан тасдиқланган файлни, Ягона портал орқали юклаш йўли билан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тақдим этилади. Дастурий таъминот фойдаланувчилари учун йўриқномани қуйидаги ҳаволалар (“E-Kontrakt” ҳаволаси) бўйича юклаб олиш мумкин.

Ташқи савдо контраклари бўйича маълумотларни ЭРИ билан тасдиқланган электрон кўринишда “E-Kontrakt” 1.1.5-версия ёки "E-KONTRAKT 2.3.1" махсус бепул дастурий таъминотлар ёрдамида шакллантириш учун, фойдаланувчилар компютерларига Java Runtime Environment дастурий платформасининг 7 ёки янгироқ версиясини ўрнатишлари зарур.

Ушбу хизматнинг натижасида, контрактлар бўйича маълумотлар автоматик равишда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилади.

Божхона
Хамма шахсларга кўрсатилади
Автоматик

Портал тест ҳолатида ишламоқда. Барча таклиф ва мулоҳазаларингизни ҳисобот шаклида юборишингизни сўраймиз.