Хизмат: Почта олувчи

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

OneID орқали кириш

Хизмат тавсифи

Мазкур хизмат почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари тақдим этиш имконини беради.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги

Божхона

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари

Ташкилот

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

1. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси; 2. Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назорати қоидалари.(2000 йил 11 февралда 896-сон билан рўйхатдан ўтган)

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Хизматдан фойдаланиш бепул.

Хизматни кўрсатиш муддати

Маълумот жўнатилганидан кейин фойдаланувчи 15 дақиқа ичида идентификацион кодни (тизим томонидан автоматик тарзда шакллантириладиган) онлайн режимида олади.

Натижани олиш усуллари

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки мобил қурилмалар орқали

Хизмат натижаси

Электрон тасдиқланган (тизим томонидан автоматик тарзда шакллантириладиган) идентификацион кодни онлайн режимида олиш

Рад этиш сабаблари

CN22,CN23 божхона декларациясининг идентификацион рақами (божхона пости коди, бланк санаси ва декларация рақами) хато киритилган бўлса ёки шу декларация идентификацион рақами остида олдин ҳам маълумот жўнатилган бўлса.

Шикоят аризаси бериш тартиби

Аризачи ягона портал орқали хизмат сифати бўйича шикоят қилиши мумкин.

Боғланиш

Манзил: 100003, Тошкент шаҳри, И.Каримов кўчаси, 3. Телефон: +998 (71) 120-76-31, факс:+998 (71) 120-76-41 Вебсайт: www.customs.uz E-mail: info@customs.uz

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

Талаб этилмайди

Божхона
Хамма шахсларга кўрсатилади
Яримавтоматик

Портал тест ҳолатида ишламоқда. Барча таклиф ва мулоҳазаларингизни ҳисобот шаклида юборишингизни сўраймиз.